Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2010 й. ПҚ-1310-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2010 й.

N ПҚ-1310



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА


1. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ)ни ташкил қилиш тўғрисидаги Битимга (Рим, 1976 йил 13 июнь) қуйидаги изоҳ билан қўшилинсин:

"Битимнинг 13-моддаси 4-бўлимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Битим 11-моддаси 2-бўлимининг қоидалари билан ўзини боғлиқ эмас деб ҳисоблашини билдиради".


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибиятига Ўзбекистон Республикаси ушбу халқаро шартномага қўшилгани тўғрисида билдиришнома йўлласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 13-сон, 94-модда.