Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 20.05.2010 й. ЎРҚ-247-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180 ва 275-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.04.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.05.2010 й.

N ЎРҚ-247



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ

ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 28-МОДДАСИГА,

ШУНИНГДЕК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ

КОДЕКСИНИНГ 180 ВА 275-МОДДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 22 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда) 28-моддасининг "и" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи".

3-модда. Ушбу Қонун 2010 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 21 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 149-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 5-сон, 178-модда