Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги 37-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-20-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 03.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 04.06.2010 й. 2111-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2010 й.

N 2111

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.05.2010 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.05.2010 й.

N 2010-20


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги

фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган

пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда

йўналтириладиган маблағларга жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғи

бўйича имтиёзни қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида


(2010 йил 14 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                            Р. Азимов


Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                   Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 22-сон, 180-модда.