Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2010 й. ПҚ-1397-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2010 й.

N ПҚ-1397



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

БЎШ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ БАНК АЙЛАНМАСИГА

ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2007 ЙИЛ 7 НОЯБРДАГИ ПҚ-726-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг 2-банди 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 302-модда.