Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2010 й. 202-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2010 й.

N 202


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2009 ЙИЛ 11 ИЮНДАГИ 160-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 45-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг "Биржа" ва/ёки "Солиқ инфо" газеталарини (кейинги ўринларда расмий нашрлар деб аталади) "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотлар (кейинги ўринларда банкротлик тўғрисидаги маълумотлар деб аталади) эълон қилинадиган расмий нашрлар этиб белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 37-сон, 322-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 9-сон, 49-модда