Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2010 й. ПФ-4245-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.09.2010 й.

N ПФ-4245



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

1999 ЙИЛ 17 МАРТДАГИ ПФ-2246-СОН ФАРМОНИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ҲАҚИДА



Пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида берилган ижтимоий имтиёзларни тартибга солиш, фуқароларнинг айрим тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий мададнинг аниқ йўналтирилишини кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246-сон Фармони 2010 йилнинг 1 октябридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 344-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 9-сон, 370-модда