Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 14.12.2010 й. ЎРҚ-266-сон "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.11.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2010 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.12.2010 й.

N ЎРҚ-266



"ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

4-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 2 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Табиий монополиялар тўғрисида"ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 591-модда) 4-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда ташиш".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 470-модда.