Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2010 й. 300-сон "Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.12.2010 й.

N 300


ДАВЛАТ СУД ЭКСПЕРТИ СИФАТИДА

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА



"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ҳамда давлат суд экспертларининг юқори малакаси ва касб даражасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Суд-экспертиза муассасаларига эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар:

бир ҳафта муддатда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш учун эксперт-малака комиссиялари ташкил этсинлар;

давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб юксак талабчанлик, принципиаллик ва ўз касбини билиш холисона баҳоланиши вазиятида амалга оширилишини таъминласинлар;

давлат суд эксперти сифатида замонавий фикрлайдиган, юқори малакага эга бўлган, ташаббускор, масъулиятли ва қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган мутахассисларни жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 475-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 68-модда