Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2011 й. 5-сон “Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2011 й.

N 5


ДАВЛАТ СУД-ЭКСПЕРТИЗА МУАССАСАСИ

ЁКИ БОШҚА КОРХОНА, МУАССАСА, ТАШКИЛОТ

ТОМОНИДАН СУД ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат суд-экспертиза муассасаларига эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда:

суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқномани ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 7-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 1-сон, 2-модда