Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва кўрсатилган хизматлар тўлови учун нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.06.2001 й. 1046-сон билан рўйхатга олинган 23.06.2001 й. Марказий банк Бошқарувининг 195-В-сон, Молия вазирлигининг 55-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-12-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 3 июнда 1046-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитасининг

2001 йил 23 июндаги

195-В-сон, 55-сон ва

2001-12-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва

кўрсатилган хизматлар тўлови учун нақд хорижий

валютани қабул қилиш тартиби" тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июн 263-сонли "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловини нақд хорижий валютада амалга ошириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва хизматлар тўлови учун нақд хорижий валютада қабул қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

а) кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (иш, хизматлар)ни экспорт қилишда (банк муассасалари кассалари орқали валюта тушумларини белгиланган тартибда ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан);

б) жисмоний шахслар - норезидентларга авиация ва темирйўл йўловчиларини ташиш, шунингдек сайёҳлик хизматлари кўрсатилганда (махсус кассалар орқали валюта тушумларини белгиланган тартибда инкассация қилиш орқали);

в) Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларига ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларга мувофиқ.


2. Товарларни экспорт қилиш ва хизматлар учун тўлов нақд хорижий валютада, шунингдек дебет ва кредит пластик карточкалар орқали амалга оширилиши мумкин.


3. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти учун тўловидан тушган нақд хорижий валютадаги маблағлардан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий сотув амалга оширилади (ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) сотувини амалга ошираётган микрофирма, кичик ва ўрта корхоналар бундан мустасно).


4. Мазкур Низом доирасида сотилган товар ва кўрсатилган хизматлар тўлови учун қуйидаги хорижий валюталар қабул қилиниши мумкин:

АҚШ доллари;

инглиз фунт стерлинги;

ЕВРО (шу жумладан, "ЕВРО" зонасига кирувчи мамлакатларнинг миллий валюталари);

швейцария франки;

япон иенаси.



II. БАНК МУАССАСАЛАРИ КАССАЛАРИГА

НАҚД ВАЛЮТАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. 1-банднинг а) ва в) кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти тўловига нақд хорижий валютани қабул қилиш 1998 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлаган (Рўйхат рақами 468, 1998 йил 3 август) "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида валюта қимматлиликлари билан боғлиқ касса ишлари тўғрисида Низом" талабларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти амалга оширилаётганда нақд хорижий валютани қабул қилиш экспорт шартномаси рўйхатга олинган банк муассасалари кассалари орқали амалга оширилади. Бунда ушбу экспорт шартномаси бўйича келиб тушган валюта тушуми белгиланган тартибда экспортчилар ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилади.


7. Ваколатли банк кассаларига нақд хорижий валютани қабул қилишнинг мажбурий шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

божхона ташкилотлари ва ваколатли банкларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган экспорт шартномасининг мавжудлиги;

нақд хорижий валютасини четдан киритиш тўғрисидаги тасдиқланган божхона декларацияси ёки жисмоний шахс-норезидент ҳисобварағидан нақд хорижий валютани олинганлиги тўғрисидаги ваколатли банк маълумотномасининг мавжудлиги.


8. Ваколатли банк кассаларида республика норезидентларидан нақд хорижий валюта қабул қилинганидан сўнг, экспортчилар тузилган экспорт шартномаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган "ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома" асосларида товарларни жўнатади.


9. Ваколатли банклар экспорт шартномалари асосида ўз кассаларига қабул қилинган нақд хорижий валютани тегишли экспортчилар валюта ҳисобварақларига қабул қилинган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай ўтказадилар.



III. ТАШКИЛОТЛАР КАССАЛАРИГА НAҚД

ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. 1-банднинг а) ва в) кичик бандларида кўрсатилган холларда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) тўлови учун нақд хорижий валютани қабул қилиш 1998 йил 28 мартда 35-сон билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлаган ва 1999 йил 11 январда  ЭГ-/13-01-44-сон (1999 йил 22 январ, 611-сон рўйхат рақамли) Молия вазирлиги томонидан келишилган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий валюта билан боғлиқ касса операцияларини олиб бориш тартиби" талабларига мувофиқ амалга оширилади.


11. Саёҳат хизматларини кўрсатиш лицензиясига эга бўлган корхона ва ташкилотлар норезидент - жисмоний шахсларга нақд хорижий валютага хизмат кўрсатишлари махсус кассалар орқали валюта тушумларини белгиланган тартибда инкассация қилган ҳолда амалга оширилади.

Умумжаҳон саёҳат ташкилоти белгилашига мувофиқ дам олиш, иш юзасидан ва бошқа мақсадлар билан жамоа ёки якка тартибдаги турар жойларда энг кам миқдорда бир кечага тунайдиган чет эллик ташриф буюрувчилар хорижий саёҳатчи ҳисобланади.

Корхоналар томонидан хорижий саёҳатчиларга нақд чет эл валютасида кўрсатиладиган хизматларга қуйидагилар киради:

- ёзиб бериладиган ҳисобварақлари асосида (шунингдек, меҳмонхонада кўрсатиладиган барча қўшимча хизматларни қўшган ҳолда) хорижий саёҳатчиларнинг меҳмонхона ва саёҳатчилар мажмуасида яшаши;

- транспорт хизматлари;

- экскурсион хизматлар;

Саёҳат хизматларини кўрсатиш лицензиясига эга бўлган ва хорижий саёҳатчиларга меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича бошқа сайёҳлик фирмаларининг вакили ҳисобланган муассаса ва ташкилотлар, хорижий валюта тузилган экспорт шартномалари асосида транзит валюта ҳисобрақамларига тушганда ёки ўз кассаларига нақд хорижий валюта қабул қилганларида, хорижий валютани ўзларининг транзит ҳисобрақамларидан жисмоний шахслар-норезидентлар учун меҳмонхона хизматларини кўрсатадиган бошқа сайёҳлик фирмаларнинг валюта ҳисобрақамларига ўтказиши мумкин.


12. Нақд хорижий валютада норезидентларга авиация йўловчилар ташиш хизматини кўрсатиш миллий ва хорижий авиаюкташувчилар томонидан мустақил ёки ўз вакиллари орқали белгиланган тартибда, валюта тушумини инкассация қилган ҳолда, махсус кассаларда амалга оширилади.


13. Хорижий ёки маҳаллий авиакомпанияларнинг йўловчиларини ташиш бўйича вакили ҳисобланган корхоналар йўловчилар ташувини амалга оширишдан оладиган хорижий валютадаги тушумларини ўзларини транзит ҳисобварақларидан, тузилган шартномаларга мувофиқ, хорижий ёки маҳаллий авиакомпанияларнинг валюта ҳисобварақларига ўтказишлари мумкин.


14. Хорижий авиаташувчиларнинг пассажирлар ташувини амалга оширувчи ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи вакил корхоналар воситачилик мукофотлари суммасидан келиб чиқадиган валюта тушумидан мажбурий сотувни қонунчиликда белгиланган тартибда бажаришлари шарт.


15. Норезидент - жисмоний шахслар бўлган йўловчиларни темир йўлларида ташиш Марказий банкнинг 1999 йил 2 ноябрдаги 151-В-сонли "Ўзбекистон Республикаси норезидентларига йўловчиларни халқаро йўловчилар ташиш бўйича темир йўллари чипталарини эркин алмашинувчи валютада сотиш тартиби" тўғрисидаги қарори ва ГАЖК "Ўзбекистон темир йўллари"нинг 1999 йил 2 ноябрдаги қарорига (2000 йил 6 январ, 867-сон, Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2000 йил, 1-сон) мувофиқ нақд хорижий валютада амалга оширилади.


16. Норезидентларга нақд хорижий валютада товарлар сотадиган ва хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ваколатли банклар раҳбарлари мазкур Низомнинг амалга оширилишида қонунда белгиланган тартибда шахсан жавобгардирлар.