Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2000 й. 59-сон "Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2000 й.

N 59



ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ҚИРҒИЗИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАР ОЛДИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ФУҚАРОЛИК

ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА


Қўшни давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтувчи автотранспорт воситалари кириб келишининг ягона шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келишига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг транспорт воситаларига, бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмларига нисбатан қўлланиладиган шартларда ҳайдовчиларнинг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисидаги полис мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

2. Тожикистон Республикаси ва Қозоғизистон Республикаси автотранспорт воситалари учун суғурта мукофотлари ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, суғурта мукофотлари миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, маблағлар кейинчалик шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 18 февралдаги

59-сон қарорига

ИЛОВА


Транспорт воситалари эгаларининг учинчи

шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини

суғурта қилиш шартномалари бўйича Ўзбекистон

Республикаси ҳудудига 1 ойгача муддатга кириб

келаётган бир автотранспорт воситасидан

ундириладиган суғурта тўловлари

СТАВКАЛАРИ

N

Транспорт турлари

Суғурта жавобгарлиги ҳажмига

нисбатан суғурта мукофотлари

ставкалари (фоизлари)


ЭКОИҲнинг 162 баравари

(Тожикистон Республикаси ва

Қирғизистон Республикаси)


1.

Юк автомобили


2,5

2.

Автобуслар


2,0

3.

Микроавтобуслар


1,8

4.

Микроавтобуслар


1,5

5.

Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар


1,0

6.

Мототранспорт


0,7

Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорти учун суғурта суммалари миқдорлари:

ЭКОИҲнинг 54 баравари - мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун;

ЭКОИҲнинг 108 баравари - ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун.


Изоҳ. Йиғим миқдорини ҳисоблаш учун тўлов кунида белгиланган ЭКОИҲ (энг кам ойлик иш ҳақи)нинг баравари қўлланилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 2, 9-модда.