Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-88-сон Конституциявий Қонунининг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-88-сон

Конституциявий Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 19.02.2024 й. ЎРҚ-909-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.


Қаранг: Конституция 85-моддасининг биринчи қисми; “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 13-моддасининг биринчи қисми, 15-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 4-моддасининг биринчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.


Қаранг: Конституция 85-моддасининг иккинчи қисми; “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 15-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 4-моддасининг тў??изинчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида тузилган сиёсий партия фракцияси ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқу??а эга.


Қаранг: “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 15-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 4-моддасининг саккизинчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун сиёсий партия фракцияси, қоида тариқасида, ўз фракцияси раҳбарининг номзодини киритади.


Қаранг: “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 15-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 4-моддасининг ўнинчи қисми


Сиёсий партия фракциясидан тақдим этилган номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, сиёсий партия фракцияси ўз фракцияси аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.


Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 4-моддасининг ўн биринчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг таркибига сайланиши мумкин.


Қаранг: “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 15-моддасининг тўртинчи қисми



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг еттинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг иккинчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди сиёсий партиянинг ўз устави билан ваколатли бўлган орган томонидан таклиф этилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар якунлари тўғрисидаги ахбороти ва сайланган депутатлар рўйхати матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ иккинчи-ўнинчи қисмлар тўртинчи-ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни кўриб чи??анидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг саккизинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг иккинчи қисми; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг учинчи қисми


Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади. (ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-367-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: Конституция 98-моддасининг тў??изинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг тўртинчи қисми


ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-367-сон Қонунига мувофиқ учинчи-тў??изинчи қисмлар тўртинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг ўнинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг бешинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг бешинчи қисми


Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг олтинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг олтинчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг ўн иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг еттинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг саккизинчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг ўн учинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг саккизинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг бешинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг тў??изинчи қисми


Янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг ўн тўртинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг тў??изинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг олтинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг ўнинчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.


Қаранг: Конституция 98-моддасининг ўн бешинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 22-моддасининг ўн биринчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг саккизинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг ўн биринчи қисми


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.

(ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: Конституция 95-моддасининг иккинчи қисми; “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Қонун 18-моддасининг тў??изинчи қисми



5-модда биринчи қисм г) бандининг олдинги таҳрири


г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;



5-модда биринчи қисм д) бандининг олдинги таҳрири


д) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинган Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда. (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чи??ан ҳолда блок тузадиган бир нечта сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



2-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда олтинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли масала бўйича маърузаси билан бир вақтда қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;




ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайланганидан ва органлари шакллантирилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ҳар бири билан ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати кўриб чиқиши ҳамда тасдиқлаши учун тақдим этилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодларни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенати тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини ёки унинг палаталаридан бирини тарқатиб юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда, янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.