Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 05.05.1991 й. ПФ-201-сон "Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини Ўзбекистон ССР Меҳнат вазирлигига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.1991 й.

N ПФ-201

ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ МЕҲНАТ ВА

ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ҚЎМИТАСИНИ

ЎЗБЕКИСТОН ССР МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Республиканинг нуфус хусусиятларига алоқадор муаммоларни ҳал этишга, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга, аҳолини кўпроқ иш билан банд қилиш ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоялашга ниҳоятда муҳим аҳамият бериб:


1. Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон ССР Меҳнат вазирлигига айлантирилсин, унинг зиммасига республика ҳудудида юқорида кўрсатилган фаолият билан боғлиқ масалаларни рўёбга чиқариш вазифаси юклатилсин.


2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети (ўртоқ Б.С. Ҳамидов) бир ойлик муддатда мазкур вазирликнинг тузилиши тўғрисидаги низом ва таклифни тайёрласин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1991 й., 7-сон, 127-модда