Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга оид Тавсиялар (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 09.03.2007 й. 305-I-сон Қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2007 йил 9 мартдаги

305-I-cонли қарорига

3-ИЛОВА



Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

фаолиятини ташкил этишга оид

ТАВСИЯЛАР


I. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ

КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА БУ ИШДА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасида белгиланганидек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.

Халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларини (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) шакллантириш сайлов йўли билан амалга оширилади, бу эса уларнинг вакиллик хусусиятини яққол кўрсатади. Бу шундан далолат берадики, фуқаролар ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ҳуқуқини амалга ошириб, мазкур органларга ўз вакилларини сайлашда бевосита иштирок этадилар. Маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар сайловчиларидан ваколат олиб, уларнинг номидан фаолият юритадилар. Бошқача қилиб айтганда, депутат халқнинг давлат ҳокимияти органларидаги мухтор вакилидир.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятларини давлат ҳамда фуқаролар манфаатларини кўзлаб олиб борадилар, натижада давлат манфаати билан фуқаролар манфаати ўртасида муштараклик вужудга келади.

Маҳаллий Кенгашлар ўз фаолиятлари давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига, ташкилий масалаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияларида қабул қилинган қарорлар ижро этилиши устидан тегишли назоратни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, маҳаллий Кенгашларнинг асосий иш шакли сессиядир. Маҳаллий Кенгаш cессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади. Тегишли вилоят, туман ёки шаҳарни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга оширишга оид масалаларни янада тезроқ ҳал этиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар навбатдан ташқари сессияларни ҳам ўтказишлари мумкин. Бу ҳам ҳокимият вакиллик органлари ишининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ҳозирги вақтда маҳаллий Кенгашлар учун белгиланган депутатлар сони ҳам (халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 нафаргача, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 30 нафаргача депутат сайланади) маҳаллий Кенгаш сессияларини тезкорлик билан ташкил этиш ва ўтказиш имконини беради.

Маҳаллий Кенгашнинг ҳар йили келгуси йилга мўлжаллаб тузиладиган иш режасига киритиладиган масалалар, қоида тариқасида, маҳаллий Кенгаш сессияларида кўриб чиқилиши лозим.

Маҳаллий Кенгашнинг сессияларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни аниқлаш;

ишчи гуруҳлар тузиш;

сессия белгиланган кун ва унинг кун тартибига киритилаётган масалаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

қонунга мувофиқ депутатларга сессия белгиланган кундан камида етти кун олдин бўлажак сессия тўғрисида хабарнома ва кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини юбориш;

депутатларни ва сессияга таклиф этилганларни рўйхатга олиш;

таҳрир гуруҳларини тузиш.

Ташкилий масалаларни ҳал қилишдан ташқари, маҳаллий Кенгаш сессияси қатнашчиларининг самарали ишлашлари учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритишга мўлжалланган

...