Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 20.04.2002 й. 9/18-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.05.2002 й. 630-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2002 й.

N 630-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.04.2002 й.

N 9/18


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш тўғрисида


(2002 йил 24 майдан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармонининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1998 йил 9 ноябрдаги 22-сонли "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга (Адлия вазирлигида 1999 йил 11 февралда 630-сон билан рўйхатга олинган) 1-иловага мувофиқ 5-сонли ўзгартириш киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.



Марказий банк Раиси                                                             Ф. Муллажонов






Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 20 апрелдаги

қарорига 1-илова

(9/18-сонли баённома)



Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар


1. Кириш қисмидаги "бошқа қонунларини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзларини "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон, 38-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан ўзгартирилсин.


2. 5.9-бандининг биринчи хат бошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Хусусий банк устав капиталининг энг кам миқдори 1,25 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланади ва фаолиятининг дастлабки уч йили давомида ўзгартирилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2002 й. 9-сон.