Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2002 й. 154-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2002 й.

N 154



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш ва улар юкларини божхонада расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда товарларнинг хусусиятидан, миқдоридан ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши даражасидан келиб чиқиб товарларнинг олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда олиб чиқилган ва олиб кирилган товарлар ҳажмларининг божхона органларида электрон ҳисобга олиниши тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин (маълумотлар ҳар чоракда солиқ органларига берилган ҳолда).


6. Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахсларига:

а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда, импорт қилувчи жисмоний шахсларда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишини ҳамда божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини текшириш ҳуқуқи берилсин. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, товар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилади;

б) ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда:

тегишли рухсатномаларсиз, қалбаки акциз маркаси билан ёки акциз маркасиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйиш;

тақиқланган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.

Бунда мазкур банднинг бажарилиши натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 5, 24-модда.