Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2011 й. 194-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2011 й.

N 194



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

КИРИШИ,   ЧИҚИШИ   ВА   ТРАНЗИТ   ЎТИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2008 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ 274-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит бўйича бўлишини назорат қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарори 1-иловасига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 66-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор билан киритилаётган ўзгартиришлар 2011 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 30 июндаги

194-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт

воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини

назорат қилишни янада такомиллаштириш

тўғрисида" 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон

қарори 1-иловасига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "103" рақами "118" рақами билан алмаштирилсин.


2. 3-банддаги "230" рақами "265" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 282-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 59-модда