Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2011 й. 284-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2011 й.

N 284



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик

фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига мувофиқ 2011 йил 1 сентябрдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тегишли рухсат берувчи тартиботлар бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

2011 йил 1 ноябргача биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт ва импорт контрактларини киритиш ва уларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш учун модул ишлаб чиқсин;

2011 йил 1 ноябрдан бошлаб "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" очиқ акциядорлик жамиятига, Республика универсал агросаноат биржаси" масъулияти чекланган жамиятга, "Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятига ва "O`zbekiston yarmarkasi" очиқ акциядорлик жамиятига, кейинчалик республикада янгидан ташкил этилаётган барча биржаларга ва ярмарка ташкилотларига биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт ва импорт контрактлари бўйича Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига кириш имконини берсин.


3. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" очиқ акциядорлик жамияти, Республика универсал агросаноат биржаси" масъулияти чекланган жамият, "Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси маркази" ёпиқ акциядорлик жамияти ва "O`zbekiston yarmarkasi" очиқ акциядорлик жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига уланишни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 20 октябрдаги

284-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибида, 2011 йил 1 ноябрдан бошлаб:


а) 8-банддаги "ва импорт битишуви паспорти" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 9-банд чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 42-сон, 455-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 10-сон, 82-модда