Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2002 й. ПФ-3078-сон "Истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш ва олиб чиқиб кетишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2160-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.05.2002 й.

N ПФ-3078



"ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ

ТУРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ

КЕТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ

25 ДЕКАБРДАГИ ПФ-2160-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Импорт операцияларини божхона-тариф йўли билан тартибга солиш чора-тадбирлари тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:


1. "Истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш ва олиб чиқиб кетишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2160-сон Фармонининг 1-банди ва иловаси 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда импорт бож пошлиналарининг амалдаги ставкаларини танқидий таҳлил этиб, уларни бир хил қилиш ва импорт операцияларини божхона-тариф йўли билан тартибга солишни янада такомиллаштириш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов