Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2002 й. ПФ-3079-сон "Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.05.2002 й.

N ПФ-3079



ЯДРО ПОЛИГОНЛАРИДА ВА БОШҚА

ЯДРОВИЙ-РАДИАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИДА

ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН ПЕНСИЯ

ЁШИДАГИ ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Қарияларни қадрлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида:


1. 2002 йилнинг 1 июнидан бошлаб, ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга:

санаторий-курорт йўлланмалари, протез-ортопедия буюмлари (тишни протез қилишдан ташқари) ва эшитиш аппаратлари, шифокорнинг рецепти бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлаш.

2. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда қуйидаги имтиёз турлари белгилансин:

меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганлик бўйича нафақаларни иш стажидан қатъи назар тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўлаш;

йиллик таътилдан ўзлари учун қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда камида 12 иш куни давомидаги қўшимча таътил олиш;

истиқомат жойида маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда жамоат фойдаланадиган автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек шаҳар атрофида қатновчи темирйўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш.


3. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахсларга саломатликни тиклаш учун қуйидаги миқдорларда йиллик бир йўла моддий ёрдам белгилансин:

1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;

3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов