Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2002 й. 193-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2002 й.

N 193



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ИШ ТАРТИБИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, доимий ва вақтинчалик комиссияларининг мажлислари ва йиғилишларини ўтказиш ҳамда уларда вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар раҳбарларининг қатнашуви амалиётини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 февралдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


VI бобга қуйидаги мазмундаги 5-банд қўшилсин:

"5. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг мажлислари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чораги режалари асосида ўтказилади. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан ўтказилади";


VII бобга қуйидаги мазмундаги 1 -банд қўшилсин:

"1. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари томонидан ўтказиладиган мажлислар, қоқа,ага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чораги режалари асосида ўтказилади. Зарурат бўлганда комплексларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан чақирилади.


Кундалик масалаларни ҳал этиш жорий иш тартибида еки уларни комплексларнинг даврлар якунлари бўйича мажлисларига қўшган ҳолда амалга оширилади.


Вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимларининг ўринбосарларшш, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамасида ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларга таклиф этиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишилган ҳолда амалга оширйлади, мазкур Иш тартибининг VI бобида ва ушбу банднинг биринчи хат бошида назарда тутилган мажлислар бундан мустасно";

ушбу бобнинг кейинги хат бошилари 2-банд деб ҳисоблансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари минтақавий даражада ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишлар сонини қисқартириш, ушбу тадбирларнинг сифати ва натижадорлигини ижро интизомини такомиллаштириш ва қабул қилинган қарорларни назорат қилиш ҳисобига ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўрсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ў.Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 6-сон, 29-модда