Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 й. 305-сон "Экспорт операцияларини "бир дарча" тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.11.2011 й.
N 305
ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ "БИР ДАРЧА"
ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИШ
МЕХАНИЗМИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ
ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек экспорт операцияларини амалга ошириш механизмини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2011 йил 1 октябрдан бошлаб "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмининг босқичма-босқич жорий этилиши тажриба тариқасида рўёбга чиқарилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;
"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир вақтнинг ўзида товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, санитария-эпидемиологик хулосаларни бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини жорий қилиш учун масъул орган этиб белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки тегишли сертификатларни бериш учун ва "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида тўловларни қабул қилиш бўйича ваколатли банклар бўлимлари учун камида икки нафар ваколатли вакилнинг фаолият юритишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2012 йил 1 апрелгача барча хизматларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини назарда тутган ҳолда онлайн режимида экспорт операцияларни божхонада расмийлаштиришнинг бирхиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тайёргарлик чора-тадбирларини кўрсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "бир дарча" тамойили бўйича экспорт операцияларини расмийлаштириш механизмини жорий этиш натижалари тўғрисидаги таҳлилий ахборотни ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни 2012 йил 1 мартгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига 2012 йил 1 апрелдан бошлаб онлайн режимида электрон шаклдаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2011 йил 17 ноябрдаги
305-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар
билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми
жорий этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат
божхона қўмитасининг ташқи иқтисодий
фаолият божхона постлари
РЎЙХАТИ
Божхона постлари номи |
Пост коди |
Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари |
"Нукус" ТИФ |
35002 |
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси |
"Андижон" ТИФ |
03011 |
Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси |
"Бухоро-2" ТИФ |
06006 |
Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси |
"Жиззах" ТИФ |
08004 |
Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси |
"Қашқадарё" ТИФ |
10001 |
Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси |
"Тинчлик" ТИФ |
12001 |
Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси |
14010 |
Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бошқармаси |
|
"Самарқанд" ТИФ |
18005 |
Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармаси |
"Гулистон" ТИФ |
24009 |
Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси |
"Термиз" ТИФ |
22005 |
Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси |
"Чирчиқ" ТИФ |
27014 |
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси |
"Водий" ТИФ |
30003 |
Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси |
"Урганч" ТИФ |
33007 |
Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси |
"Тошкент-товар" ТИФ |
26002 |
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 478-модда