Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2002 й. ПФ-3099-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.06.2002 й.

N ПФ-3099



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА МУОМАЛАСИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ягона тўлов воситаси сифатида миллий валютани мустаҳкамлаш ҳамда унинг харид қобилиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валюта муомаласи тўғрисида амалдаги қонунчилик талабларини сўзсиз бажариш мақсадида:


1. 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ҳамда жисмоний резидент ва норезидент шахслар томонидан барча турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлашда нақд хорижий валюта билан ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга оширишлари тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги юридик ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудида нақд хорижий валюта муомаласи тўғрисидаги амалдаги қонунчилик сўзсиз бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, қонунбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар қўлланилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳаво қатнови тўғрисида хорижий давлатлар билан тузилган ҳукуматлараро битимларни мазкур Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.


7. Мазкур Фармон матбуотда эълон қилинсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов