Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 14.06.2002 й. "Олий ўқув юртларида тест ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги (АВ томонидан 25.06.2002 й. 1154-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.06.2002 й.

N 1154




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

14.06.2002 й.



"Олий ўқув юртларида тест ўтказиш тартиби

тўғрисида йўриқнома"ни тасдиқлаш ҳақида


2-СОН БАЁНИ

(Кўчирма)


(2002 йил 5 июлдан кучга киради)


Раислик қилувчи:

Кароматов Х.С.  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Давлат комиссияси раиси


Қатнашдилар:

Рисқиев Т.Т.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, раис ўринбосари


Давлат комиссиясининг масъул котиби, аъзолари, Давлат тест маркази директори, республика олий таълим муассасалари ректорлари ва қабул комиссияларининг масъул котиблари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари иштирок этдилар


Кун тартиби:


2. Республика олий таълим муассасаларида тест синовларига тайёргарликнинг бориши ҳақида

Муҳиддинов М.М., Ғуломов С.С., Жўраев Р.Ҳ., Назиров Ф.Ғ.


5. Турли масалалар.

Муҳокама этилган масалалар бўйича мажлис ҚАРОР ҚИЛАДИ:


11. Давлат тест маркази томонидан тайёрланган "Олий ўқув юртларида тест ўтказиш йўриқномаси" тасдиқлансин.

Адлия вазирлиги мазкур Йўриқномани белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.

Давлат тест маркази мазкур Йўриқномани барча манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларига етказилишини таъминласин.



Давлат комиссиясининг раиси                             Ҳ. Кароматов



Давлат комиссиясининг масъул котиби               А.Ворисов