Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.1994 й. 153-сон "Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.1994 й.

N 153


ЮРИДИК ШАХСЛАР БИРЛАШМАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 12-бандига мувофиқ Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар, акционерлик жамиятлари ва бошқалар), мулкчилик шаклидан қатъи назар, 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтишлари керак.

Белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтмаган хўжалик бирлашмаларининг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ҳамда уларнинг даромади тегишли бюджетга мусодара қилинади.


3. Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман ва шаҳар ҳокимликларига фаолият кўрсатаётган барча хўжалик бирлашмаларининг 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтишларини таъминлаш мажбуриятини юкласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандидан "бирлашмалар" сўзи чиқариб ташлансин (ЎзССР, ҚТ, 1991, 6-сон, 19-модда).



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 3, 18-модда.