Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2012 й. 153-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2012 й.

N 153



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА

УЗОҚ МУДДАТЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАН  ҲОЛДА  КВАРТИРАЛАР  СОТИБ

ОЛИШ ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИШ

УЧУН   ЕР   УЧАСТКАЛАРИ   АЖРАТИШ   ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2008 ЙИЛ 31 ИЮЛДАГИ 163-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳарбий хизматчиларни қулай ва шинам уй-жой билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 39-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 31 майдаги

153-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий

хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан

фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка

тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари

ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига камида 10 календарь йил хизмат қилган ва янги контракт тузган ҳарбий хизматчи учун сотиб олинадиган квартира ёки қурилаётган якка тартибдаги уй қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадални давлат бюджети параметрларида ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига тўлашга рухсат берилсин".


2. 3-бандга "ҳарбий хизматчилар" сўзларидан кейин "уй-жойга ҳужжат (ордер) олганларидан ёки туман ҳокими томонидан якка тартибдаги уй-жой қурувчига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин" сўзлари қўшилсин.


3. Иловада:


а) 3-банддаги "уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига" сўзлари "давлат бюджети параметрларида ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-бандга "ҳарбий хизматчилар" сўзларидан кейин "уй-жойга ҳужжат (ордер) олганларидан ёки туман ҳокими томонидан якка тартибдаги уй-жой қурувчига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 22-сон, 248-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 38-модда