Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.1994 й. 233-сон "Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорлари белгилаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.05.1994 й.
N 233
ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МУЛКНИ
МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА
СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИ
БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Суғурта тўғрисида", "Гаров тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, гаров шартномалари бўйича юридик ва жисмоний шахслар мулкининг суғурта қимоясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Мақкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари мулк қийматининг 2 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, тушган суғурта тўловларининг 1 фоизи давлат суғурта органлари томонидан олдини олиш тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 5, 26-модда.