Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.1995 й. 253-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришнинг баъзи масалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.1995 й.

N 253



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ БОШ

БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ

КУЧАЙТИРИШНИНГ БАЪЗИ

МАСАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Божхона хизмати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошхона хизмати ходимларига Бош бошхона боқармаси тизимининг оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи барча тоифадаги шахсларни пул таъминоти, пул мукофотидан даромад солиғи, бўйдоқлар солиғи тўлашдан, ёлғиз ва кичик оилали фуқаролардан олинадиган солиқ тўлашдан, хизмат вазифасини бажариш муносабати билан улар оладиган бошқа тўловлардан солиқ тўлашдан озод қилиш ҳақидаги Ўзбекистон  Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 ноябрдаги 294-сон қарори 3-бандининг амал қилиши жорий этилсин.


2.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжутларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифни белгиланган тартибда тақдим этсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И.Каримов