Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2012 й. 226-сон "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.07.2012 й.
N 226
ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ИШЛАРИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО
КЕНГАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ҳамда маданиятини оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш бир ой муддатда ўз Регламентини тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 349-модда