Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2012 й. 258-сон "Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2012 й.

N 258



ИШЛАТИЛГАН ТЕХНИК МОЙЛАРНИ

ТОПШИРИШ, ТЎПЛАШ, УЛАР УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ, УЛАРНИ

САҚЛАШ ВА ТАШИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мотор мойларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 майдаги ПҚ-1759-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлатилган техник мойларни саноат асосида сўзсиз ва самарали утилизация қилишни ва атроф-муҳитнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ушбу қарорнинг амал қилиши юзасидан доимий мониторингни ва бажарилишини таҳлил қилишни таъминласин, шунингдек зарурият бўлганда, ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 36-сон, 410-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 62-модда