Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 21.08.2012 й. 118-сон "Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга бирйўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.09.2012 й. 2390-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.09.2012 й.

N 2390




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

21.08.2012 й.

N 118


БУЙРУҒИ


Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок

бўлган  ёки  тан  жароҳати  олган  ички  ишлар

органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга

бирйўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 29 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги "Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 168-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бирйўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 440-модда