Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 170-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 01/09-1323-сон, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 18-1906-сон "Нефть ва газ конларини қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 14.09.2012 й. Қарори (АВ томонидан 19.10.2012 й. 1285-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.10.2012 й.

N 1285-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР   ҚАЪРИНИ   ГЕОЛОГИК   ЎРГАНИШ,

САНОАТДА,         КОНЧИЛИКДА         ВА

КОММУНАЛ-МАИШИЙ    СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ        БЕХАТАР       ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

14.09.2012 й.

N 170


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

14.09.2012 й.

N 01/09-1323


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ

РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ

14.09.2012 й.

N 18-1906


ҚАРОРИ



Нефть ва газ конларини қидирув ишлари,

қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги

технологик жараёнлар устидан назорат қилиш

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 29 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2003 йил 15 октябрдаги 01-637, 01/07-899, 01-1137-сон қарори (рўйхат рақами 1285, 2003 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон) билан тасдиқланган Нефть ва газ конларини қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

"Саноатгеоконтехназорат"

ДИ бошлиғи

   

Б. Гулямов

Ўздавнефтгазинспекция бошлиғи

Ш. Махмудов

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси раиси в.б.

        

И. Турамуратов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 492-модда