Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2012 й. 319-сон "Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш жараёнини такомиллаштириш учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.11.2012 й.
N 319
ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ МАБЛАҒЛАРИНИ
ЖАЛБ ЭТИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
УЧУН ЛОЙИҲА ТАКЛИФЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА
КЕЛИШИШ ТАРТИБИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ
БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш, мониторинг олиб бориш ва ўзлаштиришни мувофиқлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2012 йил 8 ноябрдаги
319-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 45-сон, 516-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 80-модда