Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2012 й. 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2012 й.

N 322



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Қўмита фаолияти самарали ташкил қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш комплекси раҳбари Р.С. Азимов тугатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларини бир ой муддатда аттестациядан ўтказишни ташкил этсин ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини юқори малакали, ташаббускор ва соф виждонли мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қўмита ҳузурида тугатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг акциядорлик жамиятлари, компаниялар ва бошқа хусусийлаштирилган корхоналарда давлат мулкини бошқариш департаменти ҳамда "Мулк-Инвест" давлат унитар корхонаси негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги Давлат активларини бошқариш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига қуйидагилар юклансин:

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ҳамда давлат мулкини самарали бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;

акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик жамиятлари акцияларининг давлат пакетлари (улушлари) бўйича, шу жумладан, уларни давлат ишончли вакилларига, бошқарувчи компаниялар ва хўжалик бирлашмаларига ишончли бошқарувга бериш йўли билан акциядор (қатнашчи)нинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш;

устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари фаолияти самарадорлигини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳисобига ошириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Марказга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат активлари бўйича дивидендларнинг акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлашга кўмаклашиш.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни;

Давлат активларини бошқариш марказининг тузилмасини ва Марказ тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 55-уй.


7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 523-модда