Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2002 й. 301-сон "Тошкент шаҳрида вояга етмаганлар қаровсизлиги ва улар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2002 й.

N 301




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ВОЯГА

ЕТМАГАНЛАР ҚАРОВСИЗЛИГИ ВА УЛАР

ОРАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июндаги қарорининг бажарилишини таъминлаш, Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар қаровсизлигини, улар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тугатилсин ва унинг негизида Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки ташкил этилган Марказ вояга етмаганлар ўртасида қаровсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини амалга оширувчи, уларга тарбиявий таъсир кўрсатувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жойлаштириш учун жўнатиладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш учун бошқа давлатларнинг шундай муассасаларидан келтириладиган вояга етмаганларни қабул қилувчи муассаса ҳисобланади.


2. Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ ходимларининг штат жадвалини асосланган ҳисоб-китоблар асосида икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ички ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ўн кун муддатда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасининг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг биноси, мол-мулки ва транспорт воситалари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази балансига берилишини таъминласинлар.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда маҳаллий бюджет ҳисобидан Марказ биносини таъмирлаш ишлари тугалланишини, Марказга зарур бўлган барча воситалар, анжомлар, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак берилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов