Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.1995 й. ПФ-1083-сон "Фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар даражасини камайтириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.02.1995 й.

N ПФ-1083



ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ДАРАЖАСИНИ

КАМАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар даражасини камайтириш мақсадида:


1. 1995 йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқаролар даромадининг солиқ олинмайдиган энг кам миқдори ойига 300 сўм миқдорида белгилансин.


2. 1995 йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар прогрессив ставкасининг чекланган миқдори 45 фоиздан 40 фоизгача камайтирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 1995 йил 1 мартгача меҳнат қилиш шароитлари алоҳида зарарли бўлган ишлаб чиқаришларда ишлайдиган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ улар учун солиқ олишнинг имтиёзли тартиби белгиланган фуқароларнинг айрим тойфалари рўйхатини улар даромадларининг ушлаб қолинадиган даражаси 25 фоиздан ошмаслигини назарда тутган ҳолда тасдиқласин;

фуқаролардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунчшшгига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисцга белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 30 ноябрдаги ПФ-1014-сон Фармонининг 5-банди 1995 йил 1 январдан бошлаб ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 февралдаги ПФ-1080-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбоши 1995 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов