Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.1995 й. ПФ-1334-сон "Улуғ Ватан уруши йилларида ҳарбий мажбуриятларини бажарган ёки мамлакат ичкарисида ишлаган шахсларга пенсияларни тўлаш тартиби тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.12.1995 й.

N ПФ-1334



УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА

ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРГАН

ЁКИ МАМЛАКАТ ИЧКАРИСИДА ИШЛАГАН

ШАХСЛАРГА ПЕНСИЯЛАРНИ ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


1. "Ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлаш тўғрисида" 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон Фармонга қўшимча равишда шу нарса белгилаб қўйилсинки, Улуғ Ватан уруши йилларида ҳарбий мажбуриятларини бажарган ёки мамлакат ичкарисида ишлаган, ҳозирда ҳам ишлаб турган пенсионерларга 1996 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.


2. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот, мудофаа, ички ишлар, молия вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ижтимоий суғурта фонди "Ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш тартиби"га бир ҳафта муддат ичида тегишли қўшимчаларни киритсинлар ҳамда республиканинг барча вазирликларига, идоралари, корхоналари ва ташкилотларига етказсинлар.


3. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда амалдаги қонунларни ушбу Фармон қоидаларига мувофиқ ҳолга келтириш борасидаги таклифларни бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов