Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.1996 й. ПФ-1550-сон "Ўзбекистон- Ватаним маним" қўшиқ байрами ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.08.1996 й.

N ПФ-1550



"ЎЗБЕКИСТОН- ВАТАНИМ МАНИМ"

ҚЎШИҚ БАЙРАМИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг беш йиллиги муносабати билан ўтказилган "Ўзбекистон - Ватаним маним" қўшиқлар кўрик-танловининг халқимиз маънавий ҳаётида унутилмас воқеа бўлганини, минглаб фуқароларимиз томонидан зўр мамнуният ва кўтаринки руҳ билан қўллаб-қувватланганлигини эътиборга олиб, келажаги буюк давлатимиз ва унинг бунёдкор, бағри кенг, меҳри дарё халқини мадҳ этувчи, инсонлар қалбида муқаддас Ватан тупроғини, мустақилликни кўз қорачуғидай асраб-авайлаш, бунинг учун керак бўлса жон фидо қилишга ундовчи юксак бадиий савиядаги мусиқа асарлар ва қўшиқларнинг яратилишига кенг имконият туғдириш мақсадида:


1. Ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси "Ўзбекистон - Ватаним маним" қўшиқ байрами куни деб эълон қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида қўшиқ байрамини тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси", 1996 й., 8-сон, 109-модда