Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2012 й. 327-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2012 й.

N 327




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил  26 сентябрдаги 278-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Вазирлар Маҳкамасининг "Идораларга қарашли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари ва факультетларининг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 3 декабрдаги 567-сон қарори;


Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат университети ҳузурида Олий педагогика институтини ва Тошкент давлат техника университети ҳузурида Олий муҳандислик педагогикаси институтини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил  5 июндаги 270-сон қарори.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 535-модда