Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2013 й. 28-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 10 апрелдаги 61-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2013 й.

N 28


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ  ҲУЗУРИДАГИ

СУДЬЯЛАРНИ  ТАНЛАШ  ВА  ЛАВОЗИМЛАРГА

ТАВСИЯ   ЭТИШ   БЎЙИЧА   ОЛИЙ   МАЛАКА

КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯВИЙ

ВА   МОДДИЙ-ТЕХНИКАВИЙ   ЖИҲАТДАН

ТАЪМИНЛАШ             ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ 10 АПРЕЛДАГИ

61-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сон фармойишини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 10 апрелдаги 61-сон қарорига илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича

олий малака комиссияси ижро этувчи аппарати

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

РАЗРЯДЛАР

   

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси

бўйича тариф разряди

   

Комиссия раиси


     

20

Инспекция (котибият) раҳбари


18

Инспекция (котибият) раҳбарининг ўринбосари


17

Етакчи инспектор


13

Бош бухгалтер


13

Архив мудири


8

Иш юритувчи


7".

   

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 69-модда