Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 52-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-21-сон, Давлат божхона қўмитасининг 02/8-6-сон "Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 19.04.2002 й. Қарори (АВ томонидан 25.06.2002 й. 1155-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.06.2002 й.

N 1155

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.04.2002 й.

N 52

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2002 й.

N 2002-21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.04.2002 й.

N 02/8-6


ҚАРОРИ



Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва бюджетга

мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни

бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 5 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1.Илова қилинаётган "Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан кейин ўн кун давомида кучга киради.

Молия вазири

М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Ходжаев

Давлат божхона қўмитаси раиси

У. Камилов

"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари" тўплами, 2002 йил, 8-сон