Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-14-сон "Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги 07.02.2013 й. Қарори (АВ томонидан 20.02.2013 й. 2429-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.02.2013 й.

N 2429

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.02.2013 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.02.2013 й.

N 01-02/12-14


ҚАРОРИ



Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда) 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит олиб ўтиладиган хавфли юкларнинг рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит қилинадиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 23 октябрдаги ЭГ-01/10-6804 ва 01-02/12-56-сонли "Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1873, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 482-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

       

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

        

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 110-модда