Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 05.02.2013 й. 1-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.03.2013 й. 1075-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.03.2013 й.
N 1075-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ
ҚЎМИТАСИНИНГ
05.02.2013 й.
N 1
ҚАРОРИ
Буюртмачининг ҳисобот топшириши,
Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш
қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини
келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2001 йил 28 сентябрдаги 04-6-сон қарори (рўйхат рақами 1075, 2001 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон) билан тасдиқланган Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. Закиров
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 18 март, 11-сон, 147-модда