Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2013 й. 73-сон "ЎзКДБ Банк" ёпиқ акциядорлик жамияти фаолиятининг ташкилий масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2013 й.

N 73



"ЎзКДБ БАНК" ЁПИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Royal Bank of Scotland O`zbekiston МВ" ёпиқ акциядорлик жамиятидаги "Royal Bank of Scotland N.V." (Нидерландия)нинг улуши Корея тараққиёт банки (Корея Республикаси) томонидан сотиб олинганлиги муносабати билан, шунингдек Корея Республикаси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Royal Bank of Scotland O`zbekiston МВ" ва "ЎзКДБ Банк" ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларининг умумий мажлисларида:

"Royal Bank of Scotland O`zbekiston МВ" ёпиқ акциядорлик жамиятини "ЎзКДБ Банк" ёпиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида;

"ЎзКДБ Банк" ёпиқ акциядорлик жамиятини "КДБ Банк Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамияти деб қайта номлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бирлаштириш ва қайта номлаш билан боғлиқ ташкилий-тартибот масалаларини ҳал этишда "КДБ Банк Ўзбекистон" ёпиқ акциядорлик жамиятига кўмаклашиш тавсия этилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзКДБ Банк" ёпиқ акциядорлик жамияти фаолиятининг айрим ташкилий масалалари тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги 76-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж." акционерлик банкини "Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB" ЁАЖ деб қайта номлаш тўғрисида" 2008 йил 13 ноябрдаги 246-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 145-модда