Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг ЭГ-01/12-2548-сон, Давлат божхона қўмитасининг 68-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг 02/19-16-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган экспорт-импорт контрактлари (шартномалари, битимлари)ни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 20.06.2002 й. Қарори (АВ томонидан 20.06.2002 й. 988-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2002 й.

N 988-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.06.2002 й.

N ЭГ-01/12-2548


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.06.2002 й.

N 68


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.06.2002 й.

N 02/19-16

ҚАРОРИ



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси хўжалик

юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган

экспорт-импорт контрактлари (шартномалари,

битимлари)ни Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Иқтисодий ва молиявий сиёсат бўйича Меморандум доирасида халқаро валюта жамғармаси билан эришилган шартномаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Иловага мувофиқ "Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган экспорт-импорт контрактлари (шартномалари, битимлари)ни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилсин (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 2 декабрда 988-сон билан рўйхатга олинган).


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан эътиборан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.





Қарорига

ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси хўжалик

юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган

экспорт-импорт контрактлари (шартномалари,

битимлари)ни Ўзбекистон Республикаси Ташки

иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга

олиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар


1. I бўлимнинг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. V бўлимнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50 минг АҚШ долларига тенг бўлган суммага эквивалент бўлган контрактни рўйхатга олиш - 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, 50 минг АҚШ долларидан кўп суммага эквивалент бўлган контракт эса - Ўзбекистон Республикаси ТИАВ ариза тушган вақтдан эътиборан 10 иш куни мобайнида амалга оширилади".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.