Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-217-сон, Молия вазирлигининг 36-сон "Устав капиталида давлат акциялари (улушлари) пакети 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 03.04.2013 й. Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 03.04.2013 й. N 01/09-217 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 03.04.2013 й. N 36 |
ҚАРОРИ
Устав капиталида давлат акциялари (улушлари)
пакети 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи
аудит ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-475-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 39-сон, 387-модда) талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Устав капиталида давлат акциялари (улушлари) пакети 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси
|
А. Абдуҳакимов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
Қарорга
ИЛОВА
Устав капиталида давлат акциялари (улушлари)
пакети 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи
аудит ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари
...