Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2002 й. 339-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.10.2002 й.
N 339
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТАБИИЙ ГАЗ
ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ
ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ 90-СОН
ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчиларга табиий газ сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига 1-илованинг "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар" устунига "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернининг Навоий кон-металлургия комбинати" сўзлари қўшилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон