Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 26.04.2013 й. 9/3-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.05.2013 й. 1639-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.05.2013 й.

N 1639-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.04.2013 й.

N 9/3


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари

режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 1639, 2006 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасининг III бўлимида "21614 - Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар" ва "22014 - Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварақлари таърифидан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                                 У. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 261-модда


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 апрель, 14-сон, 288-модда