Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.1997 й. ПФ-1776-сон "Ғалаба куни байрами муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.05.1997 й.

N ПФ-1776



ҒАЛАБА КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалаба кунини нишонлаш юзасидан ва уруш қатнашчиларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Иккинчи жаҳон урушининг ногиронлари ва қатнашчиларига энг оз меҳнат пенсияси миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.


2. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазврлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик, хизмати мазкур мукофотнинг тўланишини таъминласинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов