Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2002 й. 357-сон "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2002 й.

N 357


ПАТЕНТ БОЖЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ВА ПАТЕНТ БОЖЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, улар бўйича иш юритиш тугалланмаган ихтиролар ёки саноат намуналарига дастлабки патентлар беришга, шунингдек амал қилиш муддати тамом бўлмаган ихтиролар ёки саноат намуналарига дастлабки патентлар беришга буюртманолар "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири кучга кирган кундан бошлаб олти ой мобайнида тегишли патент божлари тўланган тақдирда ариза берувчи ёки патент эгасининг илтимосига кўра патент бериш учун буюртманомаларга айлантирилиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларининг миқдорлари тўғрисида" 1995 йил 21 августдаги 331-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 30-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 59-модда.